“Буюк аждодаримизга муносиб издош бўлайлик”

Мактабда 2018 йил 22 январдан 31 январгача “Буюк аждодаримизга муносиб издош бўлайлик” номли декада ўтказиш тўғрисида  6-январдаги 96-АФ-сонли буйруғи, буйруғ асосида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Чора-тадбирлар режасига асосан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Декаданинг биринчи куни Алишер Навоий куни

Ушбу кун мактабда кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Унда она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари фаол иштирок этиб, актабнинг барча ўқувчилари қатнашишини қамраб олди.  Аввало, мактабимизда Алишер Навоий ижодий мероси мунтазам ўргатилганлиги учун ўқувчиларнинг декадага бўлган қизиқиши янада ошди. Барча она тили ва адабиёт ўқитувчилари Маҳорат дарсларини ўтди.  Дарсларнинг дастлабки 10 дақиқаси Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланди. Одилова Моҳигул 6-“А” синфда она тили фанидан “Шарт майли” мавзусида, 8-“И” синфда “Мустақил ва номустақил кесим шакллари” мавзусида интерфаол усулларда дарс ўтди. Рўзимуродова Оқила 5-“Ф” синфга она тили ва адабиёт фанларидан “Нутқ товушлари ва ҳарфлар”, “Асқад Мухтор ҳаёти ва ижоди” мавзуларида очиқ дарслар ўтилди. Холназарова Назира устоз 8-“Б” синфга она тили фанидан  “Амалий машқлар” мавзусида маҳорат дарсини ўтди. Ахмедова Шахло, Комилова Анора, Абдумуродова Феруза, Бўронова Хуррамтош, Бекназарова Дилором, Раҳимова Азиза, Рўзиева Зилола, Ганиева Сожида, Нуруллаева Гулшан, Асадова Дилафрўз ўтган очиқ дарслар жуда қизиқарли ўтди. Дарсларга таҳлил қилиш учун барча фан ўқитувчилари кирди.

Шу куни Алишер Навоий ижодига бағишланган ғазалхонлик кечаси 5-, 6-, 7-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилди. Унда ўқувчилар фаол иштирок этишди. Тадбирга Раҳимова Азиза, Шаропова Ситора, Асадова Дилафрўз раҳбарлик қилишди. “Мен севган асар” мавзусида иншолар танловида ўқувчилар ўз иқтидорларини намоён қилди. Бошланғич синф ўқитувчилари “Тажрибамнинг сеҳрли сирлари” мавзусида кўргазмали қуроллар танлови ҳам ажойиб руҳда ўтди. Эътиборли жиҳати шундаки, декада ўқувчиларда буюк аждодларимизга ҳурмат руҳини янада жўштириш билан бирга, уларга муносиб авлод бўлишга рағбат ҳам уйғотди.

 

               Декаданинг иккинчи куни “Имом ал-Бухорий куни”

2018 йил 23 январ куни “Имом ал-Бухорий куни” муносабати  билан  туркум тадбирлар амалга оширилди. Жумладан:

5-10 синфларда МИҒ ва маънавият асослари, тарих ва дин тарихи фанларидан “Маҳорат дарслари” ўтказилди. Маҳорат дарсларини О.Ўринова , М.Наимова, Ш.Шавкиддиновлар ўтди. Ўқувчиларни бадиий китобга бўлган қизиқишини уйғотиш, китобхонлик маданиятини янада ошириш мақсадида “Китоб маънавият сарчашмаси ”мавзусида тадбир ташкил қилинди. Ўқувчи ёшларнинг китобхонлик маданиятини янада ошириш  “Китобим-офтобим” ҳафталиги, “Адабиёт  кунлари,“Ғазалхонлик беллашуви”, “Шеърхонлик”,”Китоб тақдимоти”,  каби тадбирлар, “Енг яхши китобхон ўқувчи”, “Енг китобхон синф”  каби танловлар мужассамлашди. Барча синфларда “Имом ал –Бухорий ва хадислар” мавзусида тарбиявий соатлар ташкил қилинди. Барча синф раҳбарлари синф ўқувчиларига Имом-ал Бухорий ҳаёти ва ижоди ва ҳадислари тўғрисида маълумотлар берилди.

 

                         Декаданинг учинчи  куни Камолиддин Беҳзод куни

 Ушбу кун мактабимизда кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Унда эстетик  фанлар ўқитувчилари фаол иштирок этиб, мактабнинг барча ўқувчилари қатнашишини қамраб олди.  Аввало, мактабимизда Камолиддин Беҳзод ижодий мероси мунтазам ўргатилганлиги учун ўқувчиларнинг декадага бўлган қизиқиши янада ошди. Барча эстетик фан ўқитувчилари Маҳорат дарсларини ўтди.  Дарсларнинг дастлабки 10 дақиқаси Камолиддин Беҳзод ҳаёти ва ижодига бағишланди. Отаева Манзура 6-синфда техналогия фанидан “Бўзни карчопка таранглаб тортиш” мавзусида интерфаол усулларда дарс ўтди. Юсупова Шаҳло  5-синфга мусиқа фанидан “Жаҳон опера санъатида Ж.Верди ижодининг ўрни ва аҳамияти мавзусида очиқ дарс ўтди. Бахтиёрова Ҳуснора 5-“Г” синфга тасвирий санъат  фанидан  “Янги йил мавзусида деворий газета ишлаш” мавзусида маҳорат дарсини ўтди. Ўтказилган очиқ дарслар жуда қизиқарли ўтди. Дарсларга таҳлил қилиш учун барча фан ўқитувчилари кирди.

Шу куни Камолиддин Беҳзод ижодига бағишланган “Юртим жамоли” расмлар танлови 4 – 10 – синф ўқувчилари ўртасида ўтказилди. Унда ўқувчилар фаол иштирок этишди. Мактаб мусиқа фан ўқитувчилари томонидан “Санъат ғунчалари” тадбири ташкил этилди, ўқувчилар ўз иқтидорларини намоён қилди. Жисмоний тарбия ўқитувчиси Тураев Ғолиб “Мини футбол”, Ишмородова Феруза “Енгил атлетика”, Ходжамов Лазиз “Баскетбол” спорт мусобақаларини ажойиб руҳда ўтказди. Эътиборли жиҳати шундаки, декада ўқувчиларда буюк аждодларимизга ҳурмат руҳини янада жўштириш билан бирга, уларга муносиб авлод бўлишга рағбат ҳам уйғотди.

             Тўртинчи куни Ал-Хоразмий куни

                Унда математика  ва информатика фани ўқитувчилари фаол иштирок этиб, мактабнинг барча ўқувчилари қатнашишини қамраб олди. Мактабимизда Аждодларнинг  ижодий меросининг  ўрганилиши ўқувчиларнинг декадага бўлган қизиқишини  янада оширди. Барча математика ва информатика фани ўқитувчилари Маҳорат дарсларини ўтди.  Дарсларнинг дастлабки 10 дақиқаси Ал-Хоразмийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланди. Устоз ўқитувчилардан эсанова Нозбека 7-И синфига “Умумий кўпайтувчини қавсдан ташқарига чиқариш” мавзусида,бошлангич синф ўқитувчиси Искандарова Ойчеҳранинг “Нол билан тугайдиган сонга бўлиш”мавзусида, информатика фани ўқитувчиси Ҳожиева Зарифанинг  10-А синфида “Илова ва унинг ойнаси” мавзусида  интерфаол усулларда дарс ўтди

Шу куни Ал-Хоразмий ижодига бағишланган “Ёш математиклар” танлови 5-, 6-, 7-,8-,9-,10-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилди. Унда ўқувчилар фаол иштирок этишди. Тадбирга Каримова Манзура, Расулова Дилноза, Норбекова Юлдуз раҳбарлик қилишди. Танлов натижаларига кўра ,5-синфлардан 5-А синф ўқувчиси Насриддинова Ҳулкар, 6-синфлардан 6-А синф ўқувчиси  Усмонов Учқун, 7-синфлар ўртасидан 7-И синф ўқувчиси Каримов Илҳом, 8-синфлар ўртасидан 8-И синф ўқувчиси Нематуллаев Шаҳриёр, 9-синфлар ўртасидан 9-И синф ўқувчиси Нуримов Жавоҳир биринчи ўринларни эгаллади.

 

Бешинчи  куни Амир Темур куни

Унда  ижтимоий фанлар ўқитувчилари фаол иштирок этиб, мактабнинг барча ўқувчилари қатнашишини қамраб олди.  Аввало, мактабимизда  Амир Темур  ижодий мероси бўйича анъанага айланган “Соҳибқирон ворисларимиз” болалар ижодиёт фестивали мунтазам ўтзазилаётганлиги  учун ўқувчиларнинг декадага бўлган қизиқиши янада ошди. Барча ижтимоий  фан ўқитувчилари “Маҳорат дарслари”ни ўтди.  Дарсларнинг дастлабки 10 дақиқаси Амир Темур  ҳаёти ва ижодига бағишланди. Ортиқова Зарина  тарих  фанидан  9-“А” синфида “ХХ аср бошларида  Хитой”, 5-“Д” синфга “Юрт ободончилиги ёълида”  мавзуларида  интерфаол усуллардан фойдаланиб  дарс ўтди. Ҳасанова Раъно  тарих  фанидан 9-“Б”- синфида ”Тошкентда вабо исёни”, 6-“А” синфида “Афинада демократия” мавзусида, Неъматова Нилуфар  7-“Е” синфида “Германия”  мавзусида очиқ дарс ўтди.  Ташкил этилган  маҳорат  дарслар  жуда  қизиқарли ўтди. Дарсларга таҳлил қилиш учун  фан ўқитувчилари кирди.

Шу куни Амир Темур  ижодига бағишланган “Заковат” ўйини  8-10- синф ўқувчилари ўртасида ўтказилди. Унда ўқувчилар фаол иштирок этишди.

Мактабимизнинг 7-“Б” ва 9-“Б” синф ўқувчилари иштирокида “Амир Темур –буюк саркарда”  мавзусида бадиий кеча ташкил қилинди. Унда Амир Темур ҳақидаги видеолавҳалар намойиш этилди.Тадбир давомида ўқувчилар илм-фан, адабиёт, санъат, ҳумармандчилик, меъморчилик, ободонлаштириш  ишлари ҳақида айтиб ўтди. Тадбирга 7-9 синф ўқувчилари иштирок этишди. Синф  ўқувчилари иштирокида “Енг ёш тарихчи” танлови ташкил этилди. Танловга 23 нафар ўқувчилар иштирок этишди. Танловда ўқувчиларга саволлар берилиб, жавоблар олинди.

 

Олтинчи кун “Ибн Сино” куни

            27- январь “Ибн Сино” куни муносабати билан табиий фанлар ва соғлом авлод асослари фанларидан 5-10-синфларда “Маҳорат дарслари” ўтказилди. Ўқувчилар билан “Табиатнинг ўзи табиб” мавзусида ижодий ишлар танлови ташкил этилди. Ўқувчилар бу танловда фаол иштирок этишди, айниқса 8-А синф ўқувчиси Яндашева Нозанин, Курбанова Нигина, 8-Б синф ўқувчиси Бобоназарова Бибисоранинг топширган ишлари намунали деб топилди. Ўқувчилар ўртасида “Ўйла, изла, топ”  ўйини бўлиб ўтди. Танловда мактабимизнинг 8-А,Б,Дсинф ўқувчиларидан тузилган гуруҳлар иштирок этишди.

               Ҳар бир тўғри жавоблар учун 1 баллдан баҳоланиб борилди, жавоблар ёзма шакилда олинди. Танлов натижларга кўра, 8-“А” синф ўқувчилари 5 балл билан И ўринни, 8-“И” синф ўқувчилари 4 балл билан 2- ўринни ҳамда 8-“Д” синф ўқувчилари 2 балл билан ИИИ ўринни эгаллади. Бу танловлар ўқувчиларимизнинг эгаллаган билимларини янада мустаҳкамлашга, биология фанини синчиклаб ўрганишга  хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.

             Еттинчи кун “Тарихий музейларга бориш” куни

             Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши иқтисодий ва сиёсий ҳаётнинг барча жабҳаларида бўлганидек маданий соҳада, шу жумладан, бой ўтмиш меросимизни ўрганиш, сақлаш ва уни кенг халқ оммасига тарғиб этиш борасида ҳам туб бурилиш ясади. Ватанимиз ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришлар, янгиланишлар қаторида Ўзбекистон ҳудудидаги музейлар фаолиятида ҳам янги давр бошланди. Республикамиз Президентининг “Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони 1998 йил 12 январда қабул қилиниб, у музей ва музей ходимларининг ҳаётида катта аҳамият касб этди. Мамлакатимиз ҳудудида мавжуд бўлган музейлар фаолиятини такомиллаштириш, уларни халқнинг маънавий ахлоқий камолотида тутган ўрнини янада ошириш мақсадида “Ўзбекмузей” жамғармаси тузилди. Бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудидаги турли муассасалар, корхоналар, қурилиш ташкилотлари, қишлоқ, жамоа бошқарув хўжаликлари қошида, шаҳар, туман, вилоят марказларида, халқ таълими тизимида жаъми 1200 дан ортиқ музейлар бўлиб, уларнинг энг йириклари пойтахтда жойлашган. Шу билан биргаликда ўнлаб ёзувчилар, шоирлар, рассомлар, олимлар ва машҳур санъат арбобларининг уй музейлари ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Музейлар маданий-маърифий муассаса ҳисобланиб, унинг вазифаси тарихий ҳужжатлар, маданий ва маънавий ёдгорликларни тўплаш, табиий бойликлардан намуналар жамлаш ва сақлаш, уларни илмий жиҳатдан ўрганиб кўргазмаларга қўйиш ва кенг халқ оммасига ҳавола қилишдан иборат. Музейлар аҳолининг кенг табақалари ўртасида маданий-маърифий ишларни олиб боради. Шунинг учун ушбу кунда ўқувчилар Кармана тумани “Ўлкашунослик” музейига, шунингдек, шаҳримиздаги барча тарихий музейларга саёҳатлар уюштирилди. Бунда барча 2-3 синф ўқувчилари ва уларнинг синф раҳбарлари жалб этилди.

                 Саккизинчи куни Мирзо Улуғбеккуни

Мактабимизда кенг нишонланди. Унда физика фани ўқитувчилари фаол иштирок этиб, мактабнинг барча ўқувчилари қатнашишини қамраб олди. Аввало, мактабимизда Мирзо Улуғбек ижодий мероси мунтазам ўргатилганлиги учун ўқувчиларнинг декадага бўлган қизиқиши янада ошди. Барча физика фани ўқитувчилари маҳорат дарсларини ўтди. Дарсларнинг даслабки 10 дақиқаси Мирзо Улуғбек ҳаёти ва ижодига бағишланди. Амонов Абдувосит 7-Б синфда физика фанидан “Масалалар ечиш”  мавзусида, Бобоқулова Шоҳида 6-А ва 6-Д синфларида физика фанидан “Иссиқликнинг ҳосил бўлиши” мавзусида, Мухаммадиева Махлиё 8-А синфда “ Линзаларда тасвир ҳосил бўлиши”мавзусида интер фаол усулларда дарс ўтди.  Дарсларга таҳлил қилиш учун барча фан ўқитувчилари кирди.

Шу куни 9-10-синф ўқувчилар учун Мирзо Улуғбек ижодига бағишланган видеоролик тақдим этилди. Ўқувчилар бу видеороликдан ўзларига керакли хулосаларни чиқарди.Бундан ташқари яна мактабда 6-7-8-синф ўқувчилари учун “Енг қизиқарли маълумотлар” мавзусида танлов бўлиб ўтди. Танловда қатнашга ўқувчиларнинг қизиқарли маълумотлари физика фани ўқитувчилари томондан таҳлил қилиниб, синфлар ўртасида 1-2-3-ўринлар эълон қилиниб фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.Жумладан, Жўрақулов Азизбек 7-Ф синф ўқувчиси 1-ўрин; 6-А синф ўқувчиси Эгамбердиев Фарруҳ, 8-Ф синф ўқувчиси Суннатжон 1-ўрин.

 

Тўққизинчи кун Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги куни

             Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, жаҳон миқёсидаги катта ҳурмат  ва обрў-эътиборга сазовор бўлган шахс  Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан, у кишининг эл-юртимиз равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматларини ёш авлод қалби ва онгига сингдириш, она Ватанимиз мустақиллиги, эл юртимиз равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматларини  инобатга олиб, у кишининг хотирасини абадийлаштириш, бошланган ишларни давом эттириш  мақсадида         ушбу куни рус  тили, инглиз тили фанларидан “Маҳорат дарслари”  ўтказилди. Барча синф раҳбарлари томонидан тарбиявий соатлар ташкил қилинди.

Шунингдек, 8-9 синф ўқувчилари томонидан “Президент асарлари билимдони” танлови ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов асарлари асосида “Ислом Каримов асарлари билимдони” танлови ўтказилди. Танловда 28 нафар ўқувчилар иштирок этишди.  Танловнинг мактабда 9-синфлардан   9-“Ф” синф ўқувчиси  Маҳмудова  Меҳринисо  1-ўринни, 10 синфлардан  Ҳайдаров Хушнуд  1-ўринни эгаллаб,  шаҳар босқичида иштирок этди.

Жорий йилнинг 30-январь куни таълим масканимизда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишлаб “Буюк жасорат соҳибига эҳтиром” мавзусида шеърлар танлови ўтказилди. Ушбу танловни ўтказишдан мақсад Биринчи Президентимизнинг ўчмас хотирасини абадийлаштириш, у кишининг олиб борган буюк ислоҳотларидан ўрнак олиш ва ёш авлод қалбида ватанпарварлик руҳини уйғотишдан иборат. Танловда мактабимизнинг  5-, 6-, 7-, 8-, 9-синф ўқувчилари иштирок этишди. Барча қатнашчиларнинг сони 25 нафарни ташкил этди.

 

 

 

 

Ўнинчи кун Абу Райхон Беруний куни

Абу Райхон Берунийни тўла ва ҳақли равишда серқирра аллома десак янглишмаймиз. У астрономия, физика, математика, география, иқлимшунослик, умумий геология, минерология, геодезия, картография, этнорафия, ботаника, тарих ва бошқа фанларнинг ривожига катта ҳисса қўшган ҳамда шу соҳаларга бағишланган 150 дан ортиқ асарлар ёзган. Булар ичида бизгача етиб келганлари “Ҳиндистон”, “Геодезия”, “Картография”, “Минерология”, “Ат-Тафҳим”, “Қонуни Масъудий” асарларидир. География фанига оид бу асарларида ер шакли ва ўлчамлари ҳақида қимматли маълумотлар ёзиб қолдирган.

Абу Райҳон Беруний шарқда биринчи бўлиб Ер ва Осмон глобусини ясаган, қимматбаҳо тошларни ишлаш усули-ер ости бойликларини аниқлашнинг илмий-назарий асосини яратган.

У дунёда биринчи бўлиб, Ернинг қуёш атрофида айланишини Н.Коперникдан 550 йил олдин аниқлаб-Ер ўз ўқи атрофида ғарбдан шарққа қараб айланишини исботлаб берган. “Картография” ва “Геодезия” асарларида эса жойнинг географик координаталарини аниқлашни ёритиб берган.

Берунийнинг география соҳасидаги буюк кашфиётларидан яна бири, дунёда биринчи бўлиб, Мартин Бехаймдан 500 йил илгари илмий глобус ясаганлигидир. Унинг глобусида ҳатто параллел ва меридиан чизиқлари ҳам мавжуд бўлган.

Мактабимизнинг 5-10-синф ўқувчилари ўртасида “Харита ва глобусни энг яхши билган ўқувчи” танлови ўтказилди. Танловга география фани ўқитучилари Нурманова М, Сафарова С, Қудратова З раҳбарлик қилдилар.

5-“И” синф ўқувчиси Жўрақулов Асилбек, 6-“Ф” синфдан Мадиев Шербек, Шарифова Хуршидабону, Маҳмудова Шаҳноза, 6-“Д” синф ўқувчиларидан Ғуломов Беҳзод, Маҳмудова Шаҳзода, Истамов Мироншоҳ, 6-“И” синфдан Тиллаев Ислом, Фатуллаев Равшан 7-“Е” синфдан Ҳалимов Руслан, 7-“Б” синфдан Ўринбоев, 7-“И” синфдан Муҳиддинова Маржона, Рахматиллаева Жасмина, 8-“И” синфдан Тиллаева Мафтуна, Саидов Сардор, 8-“Ф” синфдан Ботиров Иброҳим, Раҳмонов Улуғбек, 9-“И” синфдан Бозоров Муҳаммад, Қўчқоров Азим, Нуруллаев Беҳзод, 9-“Ф” синфдан Нурқулов Диёр, Исломов Рустам, Сафаров Хушнуд каби география фанининг билимдон ўқувчилари қатнашдилар. Бу танловда 5-“И” синф ўқувчиси, 9-“Ф” ва 8-“И” синф ўқувчилари энг фаол деб топилди.

 

ММИБДЎ:    Д.Ярашвеа

Ёшлар иттифоқи етакчиси:      Д.Аслонова