Анъанавий мактаб август кенгаши

2019-йилнинг 28-август куни 2019-2020-ўқув йили олдидан ўтказиладиган “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган ғояни ўзида мужассам этган ҳамда 2019-2020-ўқув йили Август кенгашлари “Таълимда ислоҳот: ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик” шиори остидаги анъанавий мактаб август кенгаши НАВОИЙ ШАҲАР ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИГА ҚАРАШЛИ 12-СОНЛИ АФЧЎИМда бўлиб ўтди. 1-шўба она тили ва адабиёт фани шўбаси иштирокчилар сони 20 киши, 2-шўба рус тили фани шўбаси иштирокчилар сони 13 киши, 3-шўба инглиз тили фани шўбаси иштирокчилар сони 24 киши, 4-шўба аниқ фанлар шўбаси иштирокчилар сони 21 киши, 5-шўба табиий фанлар шўбаси иштирокчилар сони 20 киши, 6-шўба ижтимоий фанлар шўбаси иштирокчилар сони 11 киши, 7-шўба жисмоний тарбия фанлар шўбаси иштирокчилар сони 13 киши, 8-шўба эстетик фанлар шўбаси иштирокчилар сони 10 киши, 9-шўба бошланғич таълим шўбаси иштирокчилар сони 40 киши, жами 9 та шўбада 172 педагог ходим иштирок этишди.
Ҳар бир шўбада “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Таълимга оид янгиликлар” мавзусида маъруза, метод бирлашма аъзолари томонидан “Мураккаб фан ўрганамиз” тавсияси асосида тайёрланган дарс ишланмалари, “Методик тавсийсалар” муҳокамаси ҳамда 2019-2020-ўқув йили тақвим мавзу иш режаларини янги дарсликлар асосида муҳокама қилиш билан август мактаб шўбасининг биринчи куни якунланди.