2019-2020-ўқув йилининг 1-сонли педагогик кенгаши

2019-йилнинг 30-август куни Навоий шаҳар халқ  таълими бўлимига қарашли 12-сонли АФЧЎИМда 2019-2020-ўқув йилининг 1-сонли педагогик кенгаши  бўлиб ўтди.

Педагогик кенгашда  2018-2019-ўқув йили якуни, 2019-2020- ўқув йилидаги устувор вазифалар мухокама этилди ва мактаб иш режаси тасдиқланди.

Шунингдек,  2019-2020-ўқув йилида  маьмурият  ва укитувчиларнинг  вазифалар тақсимоти белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030-йилгача ривожлантириш концепсияси асосида тадбирлар тасдикланди хамда  9 та услубий бирлашмаларининг “Таьлимда ислохот: ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик” мавзусида ижодий такдимотларини намоиш килишди. Бугунги йигилиш таьлим мазмунини  бойитиш, сифатини кутариш борасида ўқитувчиларнинг креатив ёндошуви учун ижодий омил вазифасини ўтади.