E’lon

ХТВ ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Аъло таътил” лойиҳасини ишга туширди

2019 йилнинг 3-10 январь кунлари 120 нафар 10 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар “Аъло таътил” лойиҳасида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.

Илк бор ташкил этилаётган лойиҳадан асосий мақсад – бугунги кунда Республика ва иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш, улар учун умумий мулоқот майдонларини яратиш, болаларнинг касбга бўлган қизиқишини орттириш ва уларни йўналтириш ҳамда таътилларини мазмунли ташкил этишдир.

Лойиҳада Ўзбекистон бўйича 10-16 ёшдаги Республика “Билимлар беллашуви” ғолиблари, халқаро фан олимпиадалари ғолиблари, фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган сардорлар кенгаши аъзолари ва сардор бўлмаган ўқувчилар ҳамда “Менинг ижод маҳсулим” болалар медиа фестивали ғолиблари иштирок этишлари мумкин.

Республика “Билимлар беллашуви” олимпиадаси ва халқаро фан олимпиадалари ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги орқали лойиҳада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган сардорлар ва ўқувчилар лойиҳа низоми асосида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий Кенгашлари томонидан танланади.Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг халқаро оромгоҳи”да илк бор 3-10 январ кунлари бўлиб ўтади.

Етти кун давомида иштирокчилар турли танловларда, тадбирларда ва спорт мусобақаларида иштирок этадилар. Шу билан бирга, улар таниқли одамлар билан учрашиш ва мулоқот этиш, Термиз шаҳрининг ўқув юртлари ва диққатга сазовор жойларига ташриф буюрадилар.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати
 

Ҳурматли ота-она!

12-ДИУМ маъмурияти Сиздан ўқувчилар дунёқарашини ва фикрлаш доирасини кенгайтириш, сўз бойлигини ошириш, турли хаётий ҳолатларда вазиятлардан чиқа олиш кўникмасини шакллантириш мақсадида бадиий асар мутолаасини кучайтириш учун фарзандингизда   камида 5-6 китоб билан шахсий кутубхона ташкил этиш бўйича даъват хатини етказади. Олдиндан бизни тушуниб фарзандингизни қўллаганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.

Ҳурматли ота-она!

12-ДИУМ маъмурияти Сизга шуни маълум қиладиким, бир неча йил давомида   мактабда  ўтказиб келинаётган “Китоб менинг дўстимсан, илмимнинг ўчоғисан” рукни остида бахс-мунозаралари кўламини кенгайтириш мақсадида  ҳар бир параллел 5-9-синфлар кесимида ўқувчилар учун  адабиёт фани ўқув дастури асосида мутолаа этиладиган бадиий адабиётлар рўйхати ишлаб чиқилди. Юқоридагиларни ҳисобга олиб фарзандингиз томонидан рўйхат асосида бадиий адабиётларни мутолаа этишини уйда назоратга олсангиз бу борада ҳамкорлигимизни кучайтирган бўлардингиз.

Олдиндан Сизга ўз  миннатдорчилигимизни изҳор этамиз!