Psixolog xizmati

Таълим олишда қийинчиликни ҳис этувчи болалар

Таълим олишда қийинчиликни ҳис этувчи болалар

Ақл фақат билимлардан иборат бўлмайди, балки билимларни фаолиятдан қўллашдан ҳам иборат бўлади.

Аристотель

Маълумки, таълим тизими ўзига хос мураккаб жараёндир. Бунда асосан ўқитувчи ва ўқувчининг мақсадга қаратилган самарали фаолияти юзага келади. Таъкидлаш жоизки, ўқитиш ўзида ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ўқув мақсадларига эришиш, ўқув режалари ва дастурларида ўзлаштирилиши кўзда тутилган билим, кўникма ва малакаларни эгаллашган қаратилган биргаликдаги фаолиятини ифодалайди. Ўқитиш доимо ўқитувчи ва ўқувчининг ўзаро ҳаракат жараёни ҳисобланади. Шу ўринда таълим тушунчасининг мазмунини аниқлаштириб олиш мақсадга мувофиқдир. Таълим-инсон томонидан маданий-ижтимоий тажрибани жамият ҳаёти учун зарур билим, кўникмаларни ўзлаштириш жараёни ва натижасидир. Таълим жараёни ўқитувчи томонидан ташкиллаштирилади ва бошқарилади. Бу жараёнда ўқитувчи гоҳида бошқарувчи айрим ҳолларда иштирокчи сифатида гавдаланади. Шуни назарда тутиш керакки, умумтаълим мактабларида таълимнинг асосий шакли бу дарс ҳисобланади. Ҳар қандай дарснинг мақсади-ўқувчилар томонидан маълум бир билимларни ўзлаштирилиши, кўникма ва малакаларни эгаллаши, эгалланган билимларни амалиётда қўллаш, қобилиятларини ривожлантириш ҳамда улар томонидан ижодий фаолият тажрибасини тўпланишини таъминлайдиган психологик-педагогик шарт-шароитларни яратишдан иборатдир. Бунинг учун эса ўқувчи шахсидаги қобилият, иқтидорини ҳамда ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ёндашиш лозим. Бу борада машҳур адиб Л.Н.Толстойнинг қуйидаги фикрини келтириб ўтиш лозим. Унга кўра, “Агар ўқувчи мактабда ўзи бирор нимани яратишга ўрганмаса, ҳаётда фақат тақлид қилади, кўчиради, чунки кўчиришга ўрганиш орқали мустақил таклифлар қилганлар камдир”. Ҳар қандай дарс шундай тузилиши керакки, у ўқувчида ўқиш кўникмаси ва истагини ривожланишига яъни ўқувчини ўқув фаолияти субъекти сифатида шаклланишига ёрдам бериши керак. Таълим жараёнининг асосий иштирокчиси бу ўқувчи шахси саналади. Ўқувчи ўқитувчи томонидан берилаётган билимларни мақсадга мувофиқ ўзлаштиришга ҳаракат қилиши керак. Ўқувчи учун таълим қийин муаммоли вазият сифатида намоён бўлмасдан балки унинг шахси ва келажагини ривожлантирувчи психологик омил бўлиши лозим. Таълимга нисбатан ўқувчи шахсида салбий кечинмаларнинг мавжудлиги, ўқув фаолиятида қўйилаётган талаблар ва уни бажариш билан боғлиқ равишда имкониятларни мос келмаслиги натижасида уларда қийинчиликлар учраб туради. Шу тарзда ўқувчилар таълим олиши жараёнида юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

Педагогик сабаблар:фанларни ўқитиш жараёнидаги камчиликлар;билим олишдаги узилишлар;ўқув материалини ўзлаштиришдаги қийинчиликлар;ўқитувчи томонидан ўқувчи шахсига нисбатан талабларнинг ортиб бориши;ўқитувчи томонидан авторитарт бошқарувни ўқув жараёнида меъёридан ортиқ қўлланилиши.

Ижтимоий-маиший сабаблар: бола ҳаётидаги номақбул шароитлар;ота-оналар томонидан бола тарбиясида нотўғри хулқ-атворни намоён қилиши;оиланинг паст даражадаги моддий таъминланганлиги;кун тартибининг мавжуд эмаслиги;уй шароитида болани таълим олиши учун етарли шароитни йўқлиги;боланинг назоратсизлиги ва қаровсизлиги.Физиологик сабаблар:ўқувчининг турли хил касалликларга чалиниши;ўқувчининг умумий саломатлиги унинг ўқув фаолиятида самарали ўқиши учун етарли эмаслиги;марказий нерв тизимини ҳаракат функцияларидаги бузилишлар.Психологик сабаблар: диққат, хотира каби билиш жараёнларини етарли даражада ривожланмаганлиги;берилаётган материални англаб олиш ва тушунишнинг секинлиги;нутқнинг етарли даражада ривожланмаганлиги;ўқув-билишга нисбатан қизиқишнинг йўқлиги;дунёқарашнинг торлиги;ўқишга нисбатан нотўғри муносабат;меҳнат қила олмаслик;ўқувчи шахсида ўқув фаолияти усуллари ва малакаларининг нотўғри шаклланганлиги;ақлий ривожланишдаги муаммолар;хулқ-атвордаги муаммолар;ҳиссий ва шахсий муаммолар;атрофдагилар билан муносабатга киришишида юзага келадиган мулоқотдаги қийинчиликлар. Айрим ўринларда ўқитувчи томонидан ўқитишнинг метод ва методикаларини нотўғри қўлланилиши натижасида ўқувчи шахсида таълимни қийинчилик сифатида идрок қилиши шаклланади. Бу борада психолог Б.Г.Ананьев томонидан қуйидаги фикр илгари сурилади: “Шундай мисоллар ва салбий вазиятлар ҳам мавжудки, унда ўқитувчи ўзининг дарсдаги мулоқотини ташкил этишдаги тарбиявий ўринсиз асоси билан ўқувчиларни ақлий фаоллигини сусайтиради, уларда негатив салбий кечинмаларни юзага келтиради, иродани сусайтиради, ўқувчиларда инсонларга нисбатан ишончсизликни, улар билан мулоқотга киришишдан қўрқиш, шахсий тўлиқсизлик ҳиссини юзага келтиради”.

Ўз навбатида таълимда қийинчиликларни ҳис этувчи болаларда бундай ҳолатларни олдини олиш учун қуйидаги вазиятлардан фойдаланиш самарали ҳисобланиши мумкин:1. Дарснинг “Оптимистик старт” вазиятиДарс бошланиши билан синфда шундай вазиятни яратиш лозимки, унда ўз-ўзидан мушоҳада юритиш, зўриқиш, қўрқув, ўзига ишонмасликни бартараф этишга қаратилган шарт- шароит яратилсин. Масалан, “ўзингиз эшитинг”, “сиз қандай йўл тутасиз”, “сиз қандай ўйлайсиз”, “менга сизни фикрингиз қизиқ”, ва ҳоказо. Бунда ҳар қандай нуқтаи назарни қўллаган ҳолда ҳамма нарсани гапириш мумкин. 2. Муаммоли вазият

Қаерда муаммо бўлмаса, у ерда тафаккур ҳам бўлмайди. Муаммо таълим орқали муаммони мустақил равишда қўйиш ва унинг элементлари мустақиллик, фаоллик, ўз ўзини ҳурмат қилиш, ўз қадрини билиш ҳиссини шаклланишига ёрдам беради.3. Танлов вазияти Бундай вазиятларни ўқув жараёнига киритиш ўқувчида ташаббус ва индивидуалликни намоён қилишга ҳамда турли ҳодисаларни тушунишга нисбатан нуқтаи назарни шаклланишига шунингдек, уларни моҳиятини тушуниш, вазиятга қараб муаммони қўя олиш қобилиятини ривожлантиришга ёрдам беради. Бундай вазиятда “нима билан исботлайсан?” саволи ўринлидир. 4. Муваффақият вазияти Бундай вазиятлар ўқувчиларни муваффақият категориялари устида фикрлашга ўргатади яъни “Вой, менинг холатимда мендан ҳеч нима чиқмайди?” позициясидан “Кўрамиз, дарров бўлмасада, лекин амалга ошиши мумкин!” вариантига алмашиши кузатилади.

Америкалик психолог У.Глассер адолатли равишда шуни таъкидлайдики, “Кўплаб ўқувчилар омадсизликдан азоб чекади. Аввалги омадсизликлар миқдори, кечинмалар, инсоннинг моддий даражасидан қатъий назар агар у ўзи учун муҳим нарсада муваффақиятга эришмаса, ҳеч қачон ҳаётда улгурмайди. Ҳар бир ўқувчи ўқув билиш фаолияти тажрибасини олиши керак. Бунинг учун ўқувчи максимал даражада бажариши мумкин бўлган топшириқларни тўплаши лозим.

Ўқувчилар дарсда “нимадир жойида эмас” дейишдан қўрқмаслиги лозим. Бундай вазиятда ўқитувчи ўқувчиларни ҳар қандай хатти-ҳаракатини реал, оқилона баҳолаши керак ҳамда унинг уринишларини рағбатлантириши лозим. Мазкур ҳолатда мақтов ва рағбат учун ҳар қандай реал имкониятни қўллаш мумкин: “Ақллигина”, “Яшавор”, “Зўр” ва бошқалар. Шунингдек, дарсларда ўқувчиларнинг овозлари кўпроқ эшитилсин: “Уддасидан чиқдик”, “Эврика”.

5. Интеллектуал зўриқиш вазияти

Ҳар қандай ишда муваффақиятга доимий, зўриқиш ва тизимли меҳнатсиз эришиб бўлмайди. Асосида ақлий меҳнат ётадиган ўқув фаолияти ҳам бундан мустасно эмас. К.Д.Ушинский таъкидлаганидек, “Ақлий меҳнат инсон учун энг оғир меҳнат эканлиги, орзу қилиш осон ва ёқимли эканлиги, бироқ ўйлаш қийинлигига эътибор қаратган”.

Шунинг учун дарсда муваффақият вазияти ўзида интелектуал зўриқиш элементларини, интеллектуал зўриқиш вазияти эса-муваффақият элементларини мужассамлаштириши лозим. Фақат ана шу муваффақият зўриқишли меҳнат эвазига эришиладиган ҳақиқий қувонч ва ғурур хиссини уйғотади. Ютуқнинг “ўз -ўзидан” келиши ҳеч нимага арзимайди.

Ютуқнинг ўз-ўзидан келиши ўқувчи шахсида энг зарур нарса-ўзидаги интеллектуал ривожланиши, фикрлаш доирасиини кенгайтиши ҳамда фаолиятидан ғурурланиш ҳиссини бермайди.

Ўқитувчи ўқувчининг ўқув материалидаги қийинчиликларини енгиб ўтишга қандай ундаш мумкин? “Бу усуллардан бири- деб таъкидлайди, Дж.Брунер уни ўз кучларини синаб кўришга ўргатиш орқали тўлиқ намоён этишга мажбур қилиш, шунингдек, меҳнат фаолиятини муваффақиятли амалга ошириш унга қувонч бағишлашини англаб етишига ўргатиши керак. Маҳоратли ўқитувчи бу қизиқтиришнинг таъсирини жуда яхши билади, шу орқали ўқувчи фаолият билан тўлиқ машғул бўлиши ҳиссини бошдан кечириш лозим”.

Ўқувчиларни ўқишга нисбатан қизиқишни юзага келтириши ва ривожлантириши учун мақбул шарт-шароитларни яратишда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:

1.Билишга оид қизиқишларни ривожланиши учун таълим шундай ташкил этиш керакки, бунда ўқувчи янги материалларни ўрганишга нисбатан барча имкониятларидан фойдаланади ҳамда муаммоли характердаги топшириқларни бажаради.

2.Ўқув меҳнати хилма-хил бўлганидагина қизиқиш уйғотади. Бир хил ахборот ва ҳаракатларнинг бир турдаги усуллари тез зерикиб қолишга олиб келади.

3.Ўрганилаётган фанга қизиқишни юзага келиши учун ушбу фан ва унинг алоҳида бўлимларини ўрганишнинг зарурлиги, муҳимлиги, мақсадга мувофиқлигини тушуниш зарур.

4.Янги маълумот аввал ўзлаштирилган билимлар билан қанча кўп боғлиқ бўлса, у ўқувчилар учун шунчалик қизиқарли бўлади.

5.Унчалик қийин бўлмаган ҳамда осон бўлмаган материал ўқувчида қизиқиш уйғотмайди. Таълим қийин бироқ етакчи бўлиши керак.

6.Ўқувчи фаолияти қанча кўп текширилса ва баҳоланса, унга ишлаш шунчалик қизиқарлидир.

Шунингдек, ўқитувчи таълим олишда қийинчиликни ҳис қиладиган ўқувчиларга нисбатан қуйидаги 10 қоидани қўллаш самарали натижаларни бериши мумкин:

агар ўқувчининг жавоби мавҳум кўринишга эга бўлса, унинг жавобига қўшилмаган ҳолда фикрларини исбот қилишга имконият бериш лозим;

ҳеч қачон ўқувчиларнинг баҳс-мунозарасини энг осон усул билан яъни уларга тўғри жавоб ёки ечимнинг тўғри усулини айтиб, ҳал қилманг;

ўз ўқувчиларинг фикрларини диққат билан тингла ҳамда уларнинг ҳар бир фикрларини мушоҳада қилган ҳолда қабул қилинг;

шуни доимо ёдда тутинг – таълим ўқувчиларининг қизиқишлари, мотивлари ва умидларига таяниш лозим;

дарслар ва мактаб қўнғироқлари жадвали ўқув жараённинг белгиловчи омил бўлмаслиги керак;

ўқувчи шахсининг “телба ғояларини” ҳурмат қил ва бошқаларга ностандарт тафаккур услубини сингдиринг;

ҳеч қачон ўз ўқувчингга “сенинг аҳмоқона ғояларингни мушоҳада қилишга бизда асло вақт йўқ” дея кўрманг;

руҳлантирувчи сўз, мулойим табассум, дўстона мақтовга учманг;

таълим жараёнида доимий амал қилинадиган методика ва дастур бўлмайди шуни унутманг;

бу қоидаларни улар сенинг бир қисмингга айлангунга қадар ҳар кун қайтаргин.

Biz qanday ota-onalarmiz? savol va javob

“Biz qanday ota-onalarmiz?”

Biz ko`p hollarda o`zimiz qanday ota-onalar ekanimiz haqida hech ham o`ylab ko`rmaymiz. O`zimizni tarbiyachilik vavzifamizni bajara olayapmizmi, yo`qmi deb o`ylab ko`rganmisiz? O`zingizni bu sohada tekshirib ko`ring. Har bir ijobiy javobga 2 ball va inkor javobga 0 ball, “gohida”, “ayrim paytlarda” javobiga 1 ball beriladi.

1.Jurnallarda, televidenieda va radioda beriladigan tarbiya mavzusidagi eshittirishlarni eshitib borasizmi? SHu mavzuga tegishli bo`lgan adabiyotlarni vaqti-vaqti bilan o`qib turasizmi?

2.Sizning bolangiz gunoh ish qilib qo`ydi. Siz bu o`zingiz bergan tarbiyaning natijasi deb o`ylab ko`rasizmi?

3.Siz o`zingizni turmush o`rtog`ingiz bilan barcha masalalarida hamfikirmisiz?

4.Agar bolangiz sizga o`zining yordamini taklif qilsa, sizning ishingiz ushlanib qolsa ham yoki umuman to`xtab qolsa ham , uning yordamini qabul qilar edingizmi?

5.Siz man qiluvchi yoki buyruq beruvchi so`zlarni faqat kerak bo`lganda ishlatasizmi?

6.Siz ketma-ketlikni pedagogik tarbiyaning asosiy prinsiplaridan biri deb o`ylaysizmi?

7.Bolani o`rab turuvchi muhit unga qattiq ta’sir qiladi deb hisoblaysizmi?

8.Siport va fizkultura bolani garmonik rivojiga katta ta’sir qilishiga ishonasizmi?

9.Siz bolangizdan biror narsani qil deb buyruq bermasdan, undan shuni qilishni iltimos qila olasizmi?

10.Siz bolani biror yumushiga yordam berishdan qutilish uchun qo`yidagi so`zlardan foydalanasizmi: “mening vaqtim yo`q” yoki “to`xtab tur men ishimni bajarib olay”.

NATIJA:

6 ball to`plagan bo`lsangiz, siz tarbiya to`g`risida juda oz ma’lumotga ega ekansiz. Sizga maslahatimiz bu sohadagi bilimlaringizni ko`paytirib, tezda o`z ustingizda ishlashga kirishing. 7 balldan 14 ballgacha: Siz bu sohada katta hotolar qilasiz lekin shunga qaramasdan o`zingiz, bu sohadagi ishlaringizni bir sarhisob qilib ko`rsangiz yomon bo`lmaydi. Hozirgi yaqin kunlardagi dam olish kuningizni bolalaringizga bag`ishlab, o`z ishlaringizni unitishga e’tibor bering. Albatta ishoning. Bolalar bu ishingiz uchun sizni taqdirlashadi. 15 balldan yuqori-Siz o`z ota-onalik burchingizni to`liq bajarasiz. Shunga qaramay ayrim tomonlarga e’tibor berib, uni to`ldirsangiz yomon bo`lmaydi.